АПЛ. "Тоттенхэм" "Лидс"ни аяб ўтирмади

АПЛ 27-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Лидс" ўйини якунига етди. Унда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувда голлар Доэрти, Кулушевски, Кейн ва Сон ҳисобига қайд этилди. "Лидс" сафида бу голларга жавоб берадиган футболчи топилмади. 

Мазкур натижадан сўнг "Тоттенхэм"нинг очколари сони 42тага етди. Жамоа айни пайт турнир жадвалининг 7-поғонасидан жой олган. 

"Лидс" ҳисобида 23 очко мавжуд. Клуб ҳозирда жадвалнинг 15-ўрнини банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!