АПЛ. "Тоттенхэм" "Вест Хэм"ни мағлуб этиб, МЮдан ўзиб кетди

АПЛ 30-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Вест Хэм" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда "шпорлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Лондон клуби сафида Кейн дубль қайд этди. Шунингдек, Зума ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. "Болғачилар" сафида Бенраҳма ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шундай қилиб, Конте шогирдлари ҳисобидаги очколари сонини 51 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. 48 очкога эга "болғачилар" 7-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!