АПЛ. "Тоттенхэм" яна сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Преьмер-лиганинг 29-турида "Тоттенхэм" "Эвертон" меҳмони бўлди. Вазиятларга бой ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.  

Дастлаб, 68-дақиқада Харри Кейн пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Кин 90-дақиқада супер голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу тўқнашувда икки марта қизил карточка кўрсатилди. Дукуре иккинчи тайм бошида майдондан четлатилди. "Шпорлар"дан Моура жиддий қўполлик ишлатиб, қизил карточка билан жазоланди. 

Бир очко билан уйга қайтган "Тоттенхэм" турнир жадвалида 4-ўринда қолди. "Эвертон" эса 15-поғонага кўтарилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!