АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Сондан покер, Кейндан шунча ассист

АПЛ 2-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Тоттенхэм" ўйини якунланди. Унда меҳмонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

32 дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Дэнни Ингз ҳисобни очган бўлса-да, "шпорлар" вакили Сон ўз покери билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Шунингдек, кореялик вингернинг барча голларига узатма амалга оширган Харри Кейн 73-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди. Дэнни Ингз учрашув якунига қадар пенальтидан яна бир тўп киритди.

Бу ғалабадан кейин "Тоттенхэм" мавсумдаги илк 3 очкосини нишонлаган бўлса, "Саутгемптон" кетма-кет иккинчи мағлубиятга учради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди!

  • 90+2'

    Ўйин охирида икки жамоа ҳам темпни бироз пасайтирди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    11 метрлик нуқтага яқинлашган Ингз дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 89'

    Доэртининг қўлига теккан тўп пенальтига сабаб бўлди.

  • 86'

    Жарима зарбасидан йўлланган зарбани Льорис зарарсизлантирди.

  • 84'

    Кейн ўз ўрнини Бергвейнга бўшатиб берди.

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    4 та ассистдан сўнг Кейн бу мавсумдаги дебют голини киритди.

  • 80'

    Адамс ўрнига Лонг майдонга тушди.

  • 78'

    Соннинг голлари "Саутгемптон" футболчиларига салбий таъсир қилди. Уларнинг ўйлаган режалари умуман ўхшамай қоляпти.

  • 75'

    Соннинг Ламелага узатган тўрини аргентиналик футболчи муваффақиятсиз якунлади.

  • 73'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Сон ўзининг тўртинчи голини урмоқда. Кейндан ҳам тўртинчи ассист! Бугун бу тандемни тўхтатиб бўлмаяпти.

  • 71'

    Сон бу сафар офсайдда қолиб кетди.

  • 69'

    Армстронгнинг ўрнига Натан Телла ўйинни давом эттиради.

  • 68'

    Бертранд Ло Чельсога нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 64'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Сондан чет-трик! Кейннинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган кореялик вингер ҳисобни оширди.

  • 64'

    Адамснинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 63'

    Мезбонлар марказда қисқа узатмалар билан қулай фурсат пойламоқда.

  • 61'

    Лукас Моура ўрнига Ламела ўйинга қўшилди.

  • 58'

    Женепо рақиб хатосидан фойдаланиб, жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди. Бироқ зарба беришга кечикканлиги учун, вазият бой берилди.

  • 56'

    Ингзнинг яқин масофадан берган зарбасини Льорис бартараф этди.

  • 55'

    Ориоль Ромеу ўз ўрнини Смоллбонга бўшатиб берди.

  • 52'

    Гол ўтказиб юборган Хазенхюттль шогирдлари олдинга ўтмоқда. Улар яхши ўйнаб, очко йўқотишни истамаяпти.

  • 50'

    Армстронгнинг узоқдан берган зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 47'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Сон тарози паллаларини жамоаси томонга оғдирди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!

    Кейннинг узатмасидан кейин Сон ўткир бурчакдан дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 45+1'

    Ндомбеле Адамсни чалиб йиқитгани учун огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Доэртини қоидага зид равишда тўхтатган Уорд-Проуз жазоланди.

  • 43'

    Майдон эгалари анча қувноқ футбол кўрсатмоқда.

  • 42'

    Бугун "Тоттенхэм" футболчилари ўзига ўхшамаяпти. Кейн Уокер-Питерсни алдаб ўта олмади.

  • 39'

    Адамс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 37'

    Хазенхюттль шогирдлари узатмаларда рақибга қараганда аниқ ўйнамоқда.

  • 35'

    "Саутгемптон" ҳимоячилари сунъий офсайд ҳосил қилишда бехато ўйнамоқда. Бу сафар уларнинг қурбони Харри Кейн.

  • 34'

    Голдан, табиийки, меҳмонларнинг жаҳли чиқди ва энди улар олдинга ўтмоқда.

  • 32'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Дэнни Ингз бу сафар рақиб киперини ожиз қолдирди. Унинг хурсандчилигига бу сафар ҳеч нима тўсқинлик қила олмайди.

  • 31'

    Тўп назорати ҳам "Саутгемптон"га ўтмоқда. Моуриньо шогирдлари темпни пасайтириб юборди.

  • 29'

    Ингз зарба позициясига чиқиб борди. Аммо шеригига пас берган инглиз форвардининг уриниши ноаниқ кетди.

  • 27'

    Кейннинг иккинчи голи ҳам офсайд туфайли ҳисобга олинмади. Унга узатма амалга оширган Моура воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган эди.

  • 26'

    Женепонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган кучли зарбаси устунга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 25'


    Кейннинг техник хатоси туфайли "шпорлар"нинг тезкор қарши ҳужуми узилиб қолди.

  • 24'

    Соннинг бурчакдан оширган тўпига жамоадошлари зарба йўллай олмади.

  • 22'

    Охирги 5-6 дақиқа мобайнида "Саутгемптон" футболчилари тўлиқ устунликка эришмоқда.

  • 20'

    Адамснинг яқин масофадан берган зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди. Акс ҳолда, гол бўлиши муқаррар эди.

  • 19'

    Футболчилар яккакурашларга киришишга қўрқмаяпти.

  • 17'

    Йўқ! Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларининг маслаҳатига кўра, голни бекор қилди. Дэнни тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида қўлидан фойдаланган экан.

  • 16'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Ингз тўпга чиқишда хато қилган Льорисни жазолади.

  • 13'

    Тўп назорати Моуриньо шогирдлари томонда.

  • 10'

    Льорисдан супер сейв! Адамснинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини "шпорлар" сардори қайтарди.

  • 7'

    Меҳмонлар яна олдинга ўтмоқда. Бироқ рақиблари ҳам бўш келмаяпти.

  • 4'

    Кейннинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бироз аввал Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Доэртининг узатмасидан кейин Кейн ҳисобни очди. Юқори класс барибир ўз сўзини айтмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Қизиқарли ўтиши кутилаётган баҳс бир неча дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!