АПЛ. "Тулкилар" сафардан "ўлжасиз" қайтадиган бўлди
АПЛда 26-тур учрашувлари якунига етди. Турни якунлаб берган ўйинда "Вулверхэмптон" ўз майдонида "Лестер"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
9-дақиқада мезбонлар футболчиси Рубен Невиш ҳисобни очди. 41-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Адемола Лукман мувозанатни тиклади. 66-дақиқада Даниэл Поденсе "бўрилар"нинг ғалаба голини киритишга муваффақ бўлди.
Айни вақтда 40 очко тўплашга эришган "Вулвз" 7-ўринни банд этган. 27 очкоси бор "тулкилар" 11-поғонадан жой олган.
Фикрлар