АПЛ. Турнинг илк ўйинида кучлар тенг келди

Ҳозиргина Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган дастлабки баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда “Сток Сити” жамоаси ўз майдонида “Лестер Сити”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу қарама-қаршиликда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Маълумот учун, бугун ушбу турдан ўрин олган яна 5 та баҳс бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Англия Премьер-лигаси. 11-тур

Сток Сити – Лестер 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 33 Иборра, 1:1 – 39 Шакири, 1:2 – 60 Марез, 2:2 – 73 Крауч.

Сток Сити – Батленд, Шоукросс, Виммер, Питерс, Зума, Аллен, Флетчер, Шакири, Собхи (Крауч, 69), Шупо-Мотинг, Диуф (Берахино, 86).

Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Иборра (Кинг, 66), Грэй (Олбрайтон, 80), Окадзаки (Ихеаначо, 58), Варди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!