АПЛ. Турнинг марказий ўйинида "Ливерпуль" ишончли ҳисобда "Манчестер Юнайтад"ни мағлуб этди
"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари тўқнаш келган Англия Премьер-лигасининг 3-тур учрашуви якунига етди. "Ливерпуль" рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Мерсисайдликлар" ҳужумчиси Луис Диаз 35-дақиқада Муҳаммад Салоҳнинг узатмасидан сўнг гол урди. 42-дақиқада Диаз дубл қайд этди. 56-дақиқада эса Салоҳ ҳам гол урди ва иккита голли узатма ва битта гол муаллифи бўлди.
"Ливерпуль" ушбу ғалабадан кейин тўққиз очко жамғариб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Жамоа уч учрашувда уч очкони қўлга киритди.
Фикрлар