АПЛ. "Вест Хэм" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    Лингард ўз ўрнини Ноубелга бўшатиб берди.

  • 90+2'

    Сон дарвозабон устидан тўпни ошириб, зарба йўллади. Тўп устундан қайтди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Соннинг навбатдаги узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 85'

    Ҳаммаси жойила. Соуфал ўйинни давом эттира олади.

  • 82'

    Соуфалга тиббий ёрдам керак.

  • 81'

    "Шпорлар" олдинга ўтишдан тинмаяпти. Бироқ голдан дарак йўқ.

  • 79'

    Бэйлнинг супер зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди.

  • 77'

    Деле Алли Серхио Регилонни алмаштирди.

  • 74'

    Жамоадошининг узатмасига етиб бориш учун Лингардга тезлик етишмади. Льорис ундан чаққонроқ чиқди.

  • 72'

    Футболчилар асабини жиловлаб олмаса бўлмайди! Рефери Пабло Форнальсни ҳам огоҳалнтирди. Бу кетишда кимдир майдондан четлатиниши мумкин.

  • 69'

    Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқмоқчи эмас. У Майкл Антониога ҳам сариқ карточка кўрсатди.

  • 68'

    Форнальсга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 67'

    Кейн жарима майдони ичига ақлли узатма амалга оширди. Бироқ шериклари тўпга ета олмади.

  • 64'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!

    Бэйлнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Лукас Моура дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 60'

    Бу сафар Бэйлнинг уриниши хавфли чиқди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 58'

    Стандартни ижро этган Кейн аниқ зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 56'

    Кейнни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Соучек огоҳлантирилди.

  • 53'

    Бэйлнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар Кейнгача ўтказмади.

  • 50'

    Нималар қиляпти бу "Вест Хэм"?! Мезбонлар ҳамон ўйин назоратини ўз қўлида ушлаб турибди.

  • 48'

    ВАРга қулоқ солган бош ҳакам голни барча қоидага зид эмас деб топди. "Ветс Хэм" - "Тоттенхэм" 2:0.

  • 47'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Вест Хэм" иккинчи голни киритди!

    Жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган Лингард узоқ бурчакни ишғол этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Таймлар оралиғида Маур юриш амалга оширди: Бэйл ва Доэрти Ламела ҳамда Танганга ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Кейннинг бу сафарги уринишини Фабиански қайтарди. Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳам анча фаоллашди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бу сафар тўпни йўқотган Регилон Боуэнга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни ҳам огоҳлантирди.

  • 43'

    Эрик Ламела тайм сўнгида жамоасининг илк аниқ зарбасини йўллади. Фабиански тўпни эгаллаб олди.

  • 42'

    Лингардни йиқитган Пьер-Эмиль Хьёрберг сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 39'

    Регилон зарба беришга кечикди. Унга ҳимоячилар кўпчилик бўлиб қаршилик кўрсатишни уддалади.

  • 38'

    Доусоннинг бош билан йўллаган аниқ зарбаси хавфли тус олди. Льорис ўз ўрнида.

  • 36'

    Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Эрик Ламела огоҳлантирилди.

  • 33'

    Кресуэллнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўп йўналишини ўзгартирди. Хавф бартараф этилди.

  • 31'

    Мойес шогирдлари жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт взаиятга эга бўлди.

  • 28'

    Сон стандартдан яхши зарба берди. Бироқ ҳимоячилар ерлатиб берилган зарба йўлига гов бўлди.

  • 27'

    Регилон жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтаргани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 25'

    Тўп майдон марказида. Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 22'

    Хьёйбергнинг узатмасидан кейин жамоадоши тўпга ета олмади.

  • 20'

    Кейннинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон катта қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

  • 19'

    Моуриньо шогирдлари тўп назоратини қайтариб олди.

  • 17'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Соуфаль рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 15'

    "Шпорлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. Ламела тўп олдида.

  • 13'

    Харри Кейннинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 12'

    Жарима майдони ичидаги Форналсни ҳимоячилар зарарсизлантирди.

  • 10'

    Лингард тушунарсиз ҳаракат қилди ва жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 9'

    Ламела жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

  • 7'

    Гол урган "болғачилар" тўлиқ назорат учун ҳаракат қилмоқда. Уларнинг фаоллиги голга олиб келиши мумкин.

  • 5'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Майкл Антонио дарвозага тўғирлаб юборди. Илк зарбани қайтарган Льорис такрорий уриниш олдида ожиз қолди.

  • 3'

    Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. "Лондон дербиси" старт олиш арафасида!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!