АПЛ. "Вест Хэм" жадвалда "Арсенал"дан ўтиб кетди

АПЛ 27-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Вулверхэмптон" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда ягона гол чехиялик Томас Соучек ҳисобига қайд этилди, меҳмонлар эса "қуруқ қўл" билан ортга қайтадиган бўлди. 

Мазкур натижадан сўнг лондонликлар 45 очко билан ҳамшаҳари "Арсенал"га етиб олди. Клуб фақат тўплар нисбати эвазига "тўпчилар"дан 5-ўринни тортиб олган.

"Бўрилар" ҳисобида 40 очко мавжуд. Клуб АПЛ турнир жадвалида 8-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!