АПЛ. "Вест Хэм" Жеррард жамоасидан устун келди

АПЛ 29-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Астон Вилла" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

"Болғачилар" сафида Ярмоленко ҳамда Форнальс гол урган бўлса, бирмингемликлар футболчиси Рэмзи бир бора рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Вест Хэм" очколари сонини 48 тага етказиб қўйди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. 36 очкоси бор "Астон Вилла" 9-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!