АПЛ. "Вест Хэм"дан ғалаба, "Лестер" эса ўз майдонида очко йўқотди
Бироз олдин АПЛ 6-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар ўз ниҳоясига етди.
"Лестер" ўз майдонида ўтган баҳсда "Бёрнли" билан муроса йўлини танлади. "Тулкилар" сафида Варди дубль қайд этди. Меҳмонлар сафида Корнет рақиблар дарвозасини ишғол этди. Яна бир голда Варди уларга ёрдамлашиб юборди.
Шунингдек, "Лидс" - "Вест Хэм" баҳсида эса "болғачилар" 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.
"Эвертон" ҳам мазкур турда ғалаба қозонди. Ўз майдонида "Норвич"ни қабул қилган ирисчилар Таунсенд ва Дукуренинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Бундан ташқари, "Уотфорд" - "Ньюкасл" тўқнашуви ҳам юқоридаги ўйинлар билан параллел тарзда бўлиб ўтди ва унда дуранг натижа қайд этилди. Ҳисоб 1:1.
Фикрлар