АПЛ. Воқеаларга бой ўтган ўйинда"Ливерпуль" ғалаба қозонди

АПЛнинг 14-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Фулхэм" учрашуви бўлиб ўтди ва унда 4:3 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. 

Дастлаб, қизиллар ҳисобни очган бўлса, Уилсон имкониятларни тенглаштирди. Тайм сўнггига қадар яна бир мартадан дарвозалар ишғол қилинди. 80-дақиқада Рид жамоасини олдинг олиб чиққан бўлса, Эндо ва Арнольднинг супер голлари орқали "Ливерпуль" ғалабани илиб кетди. 

Шу тариқа, Клопп шогирдлари турнир жадвалида 2-ўринга чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!