АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Фабио Сильва тўпга бироз ета олмади. Акс ҳолда, дарвозабон ожиз қолиши мумкин эди.

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқаларни ҳар икки жамоа вакиллари фаол ўтказмоқда. Гол уришга уларнинг иккиси ҳам лойиқ.

  • 90+1'

    Поденсе ўз ўрнини Витинюга бўшатиб берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Фабио Сильванинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 86'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Вулвс" ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Педру Нетунинг узатмасини Саисс дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

  • 85'

    "Вулверхэмптон" бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 82'

    "Бўрилар" улкан иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Бироқ хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 80'

    Рубен Невешнинг узоқ масофадан берган зарбасини Льорис эгаллаб олди.

  • 78'

    Моуриньо шогирдлари катта қийинчилик билан рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.

  • 76'

    Жароҳат олган Марсаль ўрнида Аит-Нури ўйинни давом эттиради.

  • 74'

    Фернандо Марсалга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 72'

    Ндомбеле ўрнида Сиссоко ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Нельсон Семеду ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 68'

    Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Марсаль огоҳлантирилди.

  • 65'

    Ҳозиргина майдонга тушган Бергвейн ҳужумда қоида бузди.

  • 62'

    Серхио Регилон ўз ўрнини Стивен Бергвайнга бўшатиб берди.

  • 59'

    Стандартдан бериган зарба мўлжалга аниқ бормади.

  • 58'

    Коди огоҳлантирилди.

  • 56'

    Ўйин қиймати юқори. Биргина кичик хато кўп нарсани ҳал қилади.

  • 54'

    Серзио Регилоннинг жарима майдони марказига оширган тўпига шериклари улгура олмади.

  • 51'

    Жарима майдонига узатилган тўпни "Тоттенхэм" ҳимоячилари қайтарди.

  • 49'

    Иккинчи 45 дақиқалик тннг курашлар остида кечмоқда.

  • 47'

    Бўлимни фаол бошлаган мезбонлар олдинга ўтди. Жарима майдони ичида Фабио Сильва рақиби билан тўқнашиб кетди. Видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб топди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Траорега нисбатан қоида бузган Уинкс огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгини ҳам мезбонлар тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 42'

    "Шпорлар"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Кейннинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.

  • 40'

    Поденсенинг хавфли зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 39'

    Жарима майдонига ёриб кирган Нетуни ҳимоячилар бир амаллаб тўхтатди.

  • 37'

    Эшпириту Санту шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти.

  • 35'

    Ҳар икки жамоа ҳам ўз ҳужумларини зарбагача олиб боролмаяпти. Тўп жарима майдони остонисидан қайтмоқда.

  • 33'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликни биринчи планга олиб чиқишди.

  • 30'

    "Тоттенхэм" дарҳол тўпни рақибга топширмоқда. Уларга тўпсиз ҳаракатланиш қулайроқ чоғи.

  • 28'

    Семедунинг жарима майдонига узатган тўпини Фабио Сильва дарвозага йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 25'

    Лондонликлар жипс ўйин намойиш этмоқда. Майдон эгалари рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда катта муаммоларга дуч келяпти.

  • 23'

    Конор Кодига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 21'

    Регилон қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбаси етарлича хавфли чиқмади.

  • 20'

    Одатдагидек, Моуриньо шогирдлари тўп назоратини рақибга топшириб, қарши ҳужумда ўз омадини синамоқда.

  • 18'

    Саисснинг жарима тўпидан берган зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 16'

    "Вулвс" футболчилари бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритди. Бироқ Льорис тўпни ушлаб олди.

  • 14'

    Серхио Регилоннинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 13'

    "Тоттенхэм" жарима майдони ичида Фабио Сильва йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 12'

    Поденсенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 9'

    Стандарт вазиятдан Сон жарима майдонига тўп оширди. Бироқ мезбонлар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга югурди. Дайр қоида бузиш эвазига рақиб ҳужумини тўхтатди.

  • 7'

    "Шпорлар" майдон бўйлаб тўп назоратини амалга ошириш учуч ҳаракат қиляпти.

  • 5'

    Тўп марказда турмаяпти. Жамоалар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда.

  • 3'

    Тезкор гол ўтказиб юборган меҳмонлар ҳужум уюштирди. Бироқ жарима майдонига етказилган тўпга "бўрилар"дан ҳеч ким ета олмади.

  • 1'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни очди!

    Ҳимоячилардан қайтган тўпга зарба берган Ндомбеле мўлжалда адашмади.

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ ҳужумга ўтган Сон хавфли вазият яратди. Унинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!