АПЛ хорижлик футболчиларга чеклов қўйиши мумкин

Англия футбол ассоциацияси чемпионат ўйинларига легионерлар сафини камайтирмоқчи. Бу ҳақда "The Sunday Time" ўз саҳифаларида хабар берди.

Гарчи ҳозир маҳаллий клублар учун Европа Иттифоқи давлатларидан ўйинчиларни сотиб олиш қийинроқ бўлса-да, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан футболчиларни таклиф қилиш осонроқ бўлди.

FA ижрочи директори Марк Буллингем сўнгги икки трансфер ойнасида инглиз клублари олдинги даврларга қараганда икки баробар кўпроқ хорижликлар билан шартнома имзолаганини айтди. Қайд этилишича, ўтган ҳафтада премьер-лига клубларининг асосий таркибидан ўрин олган футболчиларнинг атиги 28 фоизини инглизлар ташкил этган.

Вазиятдан келиб чиқиб, Англия легионерларга чек қўйиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!