АПЛ йўлланмасини қўлга киритган учинчи клуб номи аниқ бўлди

Чемпионшип плэй-офф босқичининг финалида "Фулхэм" "Брентфорд"ни мағлуб этиб, бир мавсумлик танаффусидан сўнг, Англия Премьер-лигасига қайтди.

"Уэмбли"да бўлиб ўтган баҳсда ғолиб 90 дақиқа ичида аниқланмади. Қўшимча 30 дақиқаликда Брайеннинг дублига "қизил оқлар" ҳимоячиси Дальсгор битта гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, "Лидс" ва "Вест Бромвич" клубларидан сўнг "Фулхэм" элитага йўл олган учинчи клубга айланди. 2019/20 мавсуми якунларига кўра, "Борнмут", "Уотфорд" ва "Норвич" АПЛни тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!