АПЛ."Арсенал" - "Манчестер Сити": Учрашувда ҳисоб очилди! (Матнли трансляция)

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Рубен Диашга тиббий ёрдам керак. Унга нисбатан Луиз қўпол ўйнади.

  • 90+4'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Жезусга нисбатан қоида бузган Бельерин жазоланди.

  • 86'

    Муҳаммад Эл-Нени захирага олинди. Унинг ўрнига Дани Себальос ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Елкама-елка курашда Стоунз Обамеянгга нисбатан бироз қалтис ўйнади. Бироқ ҳакам вазиятни одатий дея баҳолади.

  • 82'

    Жароҳат олган Холдинг ўрнига Давид Луиз майдонга тушди.

  • 80'

    Роб Холдингга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 78'

    Канселу ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 75'

    Тўп назорати бўйича ҳамон манчестерликлар устунлик кўрсатмоқда.

  • 73'

    Эдегор ва Пепе ўрнига Ляказетт ҳамда Смит-Роу ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    Ўйин темпи пасайди. Жамоалар хавфли вазият ярата олмаяпти.

  • 69'

    Стандартдан Эдегор жарима майдонига узатма амалга оширди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

  • 67'

    Фернандиньонинг жамоадошлари томон узатган паси манзилга аниқ бормади.

  • 64'

    Канселу огоҳлантирилди.

  • 62'

    Кевин де Брюйне ўрнига Габриэль Жезус ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Гвардиола шогирдлари устунликни қайтариб олди.

  • 56'

    Гюндоган бу сафар аниқ зарба йўллади. Лено ўз ўрнида.

  • 55'

    Гюндоган жарима майдони ичида иккиланиб қолди. Вазиятдан фойдаланган Холдинг ортдан етиб келиб, хавфни бартараф этди.

  • 53'

    Бу сафар Стерлингни йиқитган Гранит Жака жазоланди.

  • 52'

    Сакага нисбатан қўполлик ишлатган Бернарду Сильвага сариқ карточка кўрсатилди.

  • 50'

    Бўлимни ҳар икки жамоа вакиллари ҳам фаол ўтказмоқда. Икки томонга ҳам ҳужумлар кузатяпмиз.

  • 48'

    Де Брюйненинг зарбаси хавфли, бироқ озгина ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    "Канонирлар"нинг барча уринишларини меҳмонлар бартараф этишга муваффақ бўлди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Пепенинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 41'

    Жака жарима майдони ичидаги шерикларига тўпни ташлаб берди. Бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб лондонликлар ҳам фаоллашиб қолди. Уларга ҳам гол керак.

  • 37'

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини йиқитган Диаш огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки огоҳлантириш етади деб ҳисоблади.

  • 35'

    Манчестерликлар бироз муддат тўпни рақибга топширди.

  • 33'

    Гюндоган жарима майдони ичидан зарба йўллади. Яна ҳимоячилар тўпни дарвозагача ўтказмади.

  • 31'

    Махрез воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 30'

    Тирни узоқ масофадан зарба йўллади. Эдерсон ўз ўрнида.

  • 29'

    "Сити" ҳужумга ўтишда шошилмаяпти, "Арсенал" эса уларга монанд тарзда ўйин боришини жимгина кузатяпти.

  • 27'

    Махрезнинг зарбасини ҳимоячилар ўтказмади.

  • 26'

    "Арсенал"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси Саканинг ноаниқ ҳаракати натижасида охирига етмай қолди.

  • 23'

    Тўпни олдириб қўйган вазиятда "Сити" эрта прессинг уюштиряпти. Бу рақибни хато қилишга мажбурламоқда.

  • 22'

    "Шаҳарликлар" қанотлар бўйлаб олдинга ўтяпти. "Арсенал" битта хатони ҳисобга олмаганда, яхши ҳимояланмоқда.

  • 20'

    Стерлинг жамоадоши узатган тўпга бормади. Пас бироз ноаниқ эди.

  • 18'

    Шеригининг зарбасидан кейин тўп йўлига тўғаноқ бўлган Обамеянг офсайдда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 14'

    Де Брюйненинг яна бир узатмас манзилга аниқ бормади.

  • 11'

    Гвардиола шогирдлари ўз одатига мувофиқ тарзда қисқа узатмалар билан рақибни кўпроқ югуришга мажбур қиляпти.

  • 9'

    "Сити" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 7'

    Манчестерликлар дастлабки дақиқаларни анча фаол ўтказмоқда.

  • 5'

    Де Брюйненинг уринишини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Махрезнинг уазтмасидан кейин Стерлинг дарвозани ишғол этди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!