АПЛда 18-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвали билан танишинг
Бугун "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" иштирокидаги беллашув орқали Англия Премьер-лигасининг 18-тури ҳам ўз ниҳоясига етди. Ушбу тур доирасида бир қатор қизиқарли ва голларга бой учрашувлар ҳам бўлиб ўтди.
Турнинг илк тўқнашувида Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни 1:0 ҳисобида таслим этди. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Арсенал" бир хил 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Челси" эса 2:1 ҳисобида "Астон Вилла"га имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, "Тоттенхэм" ҳам 1:0 ҳисобида "Кристал Пэлас"ни мағлуб этди.
Мазкур турдан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.



Фикрлар