АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛда апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда премьер-лига матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ойда Холанд Англия чемпионатининг тўртта учрашувида иштирок этди. Уларда норвегиялик ҳужумчи олтита гол ва шерикларига иккита самарали узатма берди.
Яқинда Эрлинг АПЛнинг янги рекордини ўрнатди. Тарихда ҳеч ким премьер-лиганинг бир мавсумида 35 та гол урмаган. Бўлажак ўйинларда 22 ёшли тўпурар ўз фаолиятини яхшилаши мумкин.
"Манчестер Сити"нинг навбатдаги ўйини 14 май куни - сафарда "Эвертон"га қарши ўтказилади.
Фикрлар