АПЛда футболчилар ҳакамга яқин келиши тақиқланиши мумкин
Куни кеча Англия Премьер-лигасида ғалати воқеа содир бўлди. Ён ҳакам Константин Хацидакис тирсаги билан “Ливерпуль” ҳимоячиси Эндрю Робертсоннинг юзига зарба берди. Гарчи зарба у қадар кучли бўлмаган бўлсада, Хатзидакис ушбу жараён якунига қадар ҳеч бир ўйинга тайинланмаслиги белгиланди.
Ҳакамларни қўллаб-қувватловчи Британиянинг Ref Support ташкилоти эса ўйин вақтида футболчиларга ҳакамларга яқинлашишни тақиқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Аниқроғи, футболчи ҳакамга икки метрдан яқин келмаслиги керак. Агар ҳакамнинг ўзи ўйинчини суҳбатга таклиф қилса, бу вазият истисно қилиниши мумкин.
Фикрлар