АПЛда Гвардиолага етадиган мураббий йўқ!

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз номини яна бир бор АПЛ тарихига мухрлаб қўйди.

Кеча премьер-лига доирасида "Астон Вилла"га (2:1) қарши бўлиб ўтган баҳс испаниялик мутахассис учун "шаҳарликлар" бошқарувида АПЛда қўлга киритган юбилей 150-ғалаба бўлди. Гвардиолага ушбу натижани қайд этиши учун 203 та ўйин керак бўлди. Гап шундаки, премьер-лига тарихида шу пайтгача ҳеч бир мураббий 150 та ғалабани бу қадар тез қўлга киритмаган.

Бу борада аввалги рекорд "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клубларининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньога тегишли эди. Португалиялик мутахассисга 150 та ғалаба қайд этиши учун 230 та ўйин керак бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!