АПЛда Гвардиолага тенг келадиган мураббий йўқ!
"Манчестер Сити" кеча АПЛнинг 36-турида "Борнмут"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Opta Sports нашри тарқатган хабарга кўра, бу Хосеп Гвардиола учун “Сити” бошқарувида АПЛда ўтказган 150-ўйин бўлди. Шуларнинг 111 таси “шаҳарликлар”нинг ғалабаси билан якунланган.
Эътиборлиси, испаниялик мутахассис премьер-лиганинг дастлабки 150 та ўйинида энг кўп ғалабани қўлга киритган мураббийга айланди. Бу борада кейинги ўринлар Жозе Моуриньо (105) ва Юрген Клоппга (92) тегишли.
Фикрлар