АПЛда июнь ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг июнь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Ўтган ой давомида португалиялик футболчи учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол муаллифи бўлди.

25 ёшли футболчи ушбу унвонга кетма-кет иккинчи маротаба лойиқ кўрилди. Олдинроқ бундай натижани олти футболчи: Муҳаммад Салоҳ, Жейми Варди, Харри Кейн, Криштиану Роналду, Денис Бергкамп ва Робби Фаулерлар қайд этишган.

Июнь ойининг энг яхши футболчиси унвони учун Фернандешдан ташқари Антони Марсьяль ("Манчестер Юнайтед"), Конор Коуди ("Вулверхэмптон"), Рауль Хименес ("Вулверхэмптон"), Аллан Сен-Максимен ("Ньюкасл") ва Дэнни Ингз ("Саутгемптон") даъвогарлик қилишган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
10/07/2020 22:39
Бруну келиб етишмаётган унсур тўлгандек бўлди.