АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигаси Х ижтимоий тармоғи орқали 2025/26 йилнинг “Энг яхши мураббийси” номинациясига даъвогар мутахассислар рўйхатини эълон қилди.

Кит Эндрюс ("Брентфорд"): 36 ўйин, 14 ғалаба, 9 дуранг, 13 мағлубият;

Микель Артета ("Арсенал"): 36 ўйин, 24 ғалаба, 7 дуранг, 5 мағлубият;

Майкл Кэррик ("Манчестер Юнайтед"): 15 ўйин, 10 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият;

Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити"): 36 ўйин, 23 ғалаба, 8 дуранг, 5 мағлубият;

Андони Ираола ("Борнмут"): 36 ўйин, 13 ғалаба, 16 дуранг, 7 мағлубият;

Режис Ле Бри ("Сандерленд"): 36 ўйин, 12 ғалаба, 12 дуранг, 12 мағлубият.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Англия чемпионатида “Арсенал” етакчилик қилмоқда. Артета шогирдлари 36 ўйинда 79 очко тўплаган. Иккинчи ўринда "Манчестер Сити" (77 очко), учинчи ўринда эса "Манчестер Юнайтед" (65 очко). Мавсум якунига қадар икки тур қолди.

Абдувалиев Азизбек

HIRf2DoW8AAXVVf?format=jpg&name=small

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!