АПЛда мавсум тақдири 3 апрель куни маълум бўлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия премьер-лигаси 3 апрель куни мавсумни давом эттириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Ушбу санага қадар лига ҳукумат ва футбол бўйича ишчи гуруҳдан коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида батафсил маълумот олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, бир қатор инглиз нашрлари АПЛ 1 июнь санасида бошланиши ва 8 августда якунланиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!