АПЛда мавсумдаги дастлабки истеъфо юз бериши мумкин

"Вест Бромвич" "Кристал Пэлас"га (1:5) ўз майдонида йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан сўнг, клуб раҳбарияти бош мураббий Славен Билични истеъфога чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

Инглиз клуби директорлар кенгаши спорт менежмент бўлимига хорватиялик мутахассисга ўринбосар қидириш ишларини бошлаш ҳақида буйруқ берган. Яқин вақтлар ичида Билич истеъфоси ва янги мураббийнинг тайинланиши бир вақтда эълон қилиниши мумкин.

"Вест Бромвич" АПЛ 11-туридан сўнг 6 очко билан 19-ўринни банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!