АПЛда мавсумнинг энг яхши трансфери аниқланди
Англия Премьер-лигасида ўтган мавсумнинг энг яхши трансфери учун мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш якунлари эълон қилинди. Номинация ғолиби "Манчестер Юнайтед"нинг бельгиялик дарвозабони Сенне Ламменс бўлди.
23 ёшли дарвозабон "Антверпен"дан кўчиб ўтиб, ёзги трансфер ойнаси арафасида "қизил иблислар" сафига қўшилди. Пул компенсацияси 21 миллион еврони ташкил этди. Ламменс Манкуниан топ-клуби билан 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолади.
Бельгиялик футболчи Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида 32 та учрашувда майдонга тушди. Дарвозабон 39 та гол ўтказиб юборди ва саккизта ўйинда дарвозани қулфда сақлаб қолди.

Фикрлар