АПЛда трансфер ойнасининг эрта ёпилиши Почеттинога ёқмаяпти
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Англияда трансфер ойнасининг эрта ёпилишидан норози эканлигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Айтиш керакки, АПЛ клублари 8 август санасидан сўнг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олишмайди.

“Европанинг бошқа клублари билан таққослаганда бизнинг вазиятимиз у қадар яхши эмас. Уларда ишлаш учун яна 20 кун бор. Бу эса яхшигина устунлик беради”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” эртага премьер-лиганинг илк турида “Астон Вилла”га қарши баҳс олиб боришади.