АПЛда яна бир истеъфо рўй бериши кутилмоқда

"Эвертон" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард истеъфога чиқарилиш арафасида. Бу ҳақда "Givemesport" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Лэмпард АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини Бельгия терма жамоаси собиқ мураббийи Роберто Мартинес эгаллаши кутилмоқда. 

Маълумот учун, мерсисайдликлар айни дамда 14 очко билан 17-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!