АПЛда яна бир мураббий мавсум якунлангач ишдан кетадиган бўлди

"Суонси" клуби бош мураббийи Карлуш Карвальял мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Тарқатилган маълумотларга кўра клуб раҳбарияти ёзда шартномаси якунланадиган 52 ёшли португалиялик мутахассис билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, “Суонси” сўнгги тур олдидан 33 очко билан мусобақа жадвалининг 17-поғонасини эгаллаб турибди. Ушбу ўрин эса жамоа келгуси мавсумни Чемпионшипда ўтказишини англатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!