АПЛда январь ойининг энг яхши ўйинчиси аниқланди
Англия чемпионати расмий сайтининг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд АПЛнинг январь ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди.
Рэшфорд бу мавсумда иккинчи марта, фаолиятида эса учинчи бор мазкур совринга лойиқ кўрилди.
Аввалроқ, англиялик футболчи 2019 йилнинг январида ва 2022 йилнинг сентябрида ойнинг энг яхши футболчиси, деб тан олинганди.
Январ ойида "қизил иблислар" ҳужумчиси ўтказилган 4 та ўйиннинг 3 тасида гол урди. 25 ёшли футболчи "Борнмут", "Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозасига гол урди.
Овоз беришда Рэшфорд Дэн Берн ("Ньюкасл"), Бреннан Жонсон ("Ноттингем Форест"), Рияд Махрез ("Манчестер Сити"), Соломон Марш ("Брайтон"), Дэвид Райя ("Брентфорд") ва Букайо Сака ("Арсенал")ни ортда қолдирди.
Фикрлар