АПЛда йил футболчиси номи маълум қилинди

АПЛ 2019/2020 йилги мавсумидаги энг яхши футболчи унвони "Манчестер Сити" сардори Кевин Де Брюйнега насиб этди. У ушбу номни қўлга киритишда Жордан Хендерсон, Трент Александр-Арнольд, Маркус Решфорд ва яна бир қатор мавсумнинг энг яхши футболчиларини ортда қолдирди.

"Туманли альбион" биринчилигининг якунланган мавсумида бельгиялик футболчи 33 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 20 та ассист муаллифига айланди. Голли узатмалар кўрсаткичи бўйича Тьерри Анри томонидан ўрнатилган АПЛ рекордини янгилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!