АПЛда йил мураббийи аниқланмоқда. Гвардиола номзодлар қаторига киритилмади

Премьер лига мавсумнинг энг яхши мураббийи номинацияси учун номзодларни эълон қилди.

Йил мураббийи бўлиш учун Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Фрэнк Лэмпард ("Челси"), Брендан Рожерс ("Лестер") ва Крис Уайлдер ("Шеффилд Юнайтед") номзодлари қўйилди.

"Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола даъвогарлар рўйхатидан ўрин олмагани эътиборга молик.

Таъкидлаш жоизки, соврин соҳиби мухлислар ва футбол экспертлари ўртасидаги сўровнома асосида аниқланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)