АПЛга қайтган "Фулхэм" 39 ёшли мураббийи билан шартномани 2023 йилгача узайтирди

“Фулхэм” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Скотт Паркер билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, Лондон клуби 39 ёшли мутахассис билан 2023 йилгача бўлган келишув имзолаган.

Паркер “Фулхэм”ни 2019 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа энди янги мавсумни АПЛда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!