АПЛнинг 4 та клуби 20 ёшли украиналик футболчи учун кураш бошлади
"Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ҳамда "Вест Хэм" клублари "Динамо" Киев ярим ҳимоячиси Николай Шапаренкога жиддий қизиқиш билдира бошлади.
Сaughtoffside нашри тарқатган хабарга кўра АПЛ грандлари 20 ёшли украиналик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Шапаренко Англияда ишлаш руҳсатномасини олгунича ижарага бериб юборилади.
Маълумот учун, Шапаренко “Динамо” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 54та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг киевликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Николай Украина терма жамоасида 4та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар