АПЛнинг Бундеслигадан қандай фарқи бор? Тимо Вернер бу саволга жавоб берди

"Челси" форварди Тимо Вернер янги чемпионатга қандай мослашаётгани ҳақида гапириб ўтди.

“Сизнинг трансферингиз учун қанча пул сарфлангани муҳим эмас. Янги жамоада ҳар доим қандайдир босим бўлади. Мен бу вазиятдан яхши чиқиб кетяпман, деб ўйлайман. Бу мен учун янгилик эмас.

Ҳа, босим аввалгига қараганда бироз юқори. Аммо менинг фикримча, босим фақат яхши ўйинчиларни кучайтиради.

Премьер-лиганинг Бундеслигадан бироз фарқи бор. Англия мен тасаввур қилганимдан қийинроқ экан. Масалан, жисмоний курашлар Германияга қараганда кучлироқ. Мен буни кутгандим, лекин бу даражада деб ўйламагандим”, - деди германиялик футболчи.

Вернер “Челси” сафига жорий ёзги трансферлар даврида “РБ Лейпциг”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар