АПЛнинг энг тезкор футболчиларидан бири ПСЖга ўтиши мумкин

Маурисио Почеттино яқин вақтлар ичида ПСЖ бошқарувига келиши мумкин.

The Sun нашри маълумотига кўра, аргентиналик мутахассис клуб раҳбариятидан "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заани олиб беришни сўрамоқчи.

"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи англиялик футболчининг иқтидорига юқори баҳо бермоқда ва уни январдаёқ Париж клубига олиб келиш ниятида.

Шунингдек, Почеттино Томас Тухелнинг ёрдамчиси Зуман Камарани ПСЖ мураббийлар штабида олиб қолмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!