АПЛнинг икки гранди Франция терма жамоаси футболчиси учун курашмоқда

Трансфер ҳуқуқлари “Монако”га тегишли бўлган ҳимоячи Аксель Дисаси Франция чемпионатини Англия Премьер-лигасига ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг ёзишича, 25 ёшли франциялик футболчи билан Англиянинг икки клуби қизиқиб қолган. Гап "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" ҳақида кетмоқда. "Монако" ўз навбатида футболчи учун 45-50 миллион евро таклиф қилса, у билан хайрлашишга тайёр. Томонлар музокара олиб бормоқда.

Ҳимоячи “Монако” сафида 2020 йилнинг август ойидан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси эса 2025 йил июнь ойининг охиригача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!