АПЛнинг икки клуби "Ювентус" қизиқаётган ҳужумчи учун курашга қўшилди

"Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко қишки трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Футболчи хизматига АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.

"Daily Mail" нашрининг хабарига кўра, "Эвертон" ва "Вест Хэм" клублари форвардни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Жеконинг "бўрилар" билан шартномаси 2022 йилда якунига етади. Transfermarkt портали Эдинни 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ, ҳужумчига "Ювентус" даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!