АПЛнинг кучли олтилигидаги барча жамоалар "Наполи" футболчисини кўзламоқда

Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Фрелло ёзда Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

The Times нашрининг ёзишича 26 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига АПЛнинг кучли олтилигига кирувчи жамоалар - «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси», «Тоттенхэм» ва «Арсенал» жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Ўз навбатида неаполликлар унинг трансферини 60 млн еврога баҳолашмоқда.

Жоржиньо учун курашда «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» фаворитлар қаторида эканлиги айтилмоқда. Бироқ, агар “Наполи” устози Маурицио Сарри “Челси” бошқарувини ўз қўлига оладиган бўлса шогирдини Лондонга олиб келиш эҳтимоллари жуда юқори.

Маълумот учун, Жоржиньо жорий мавсум А Серияда жами 31та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!