АПЛнинг ноябрь ойи лауреатига номзодлар билан танишинг

Англия премьер-лигасининг расмий веб-сайти мусобақанинг ноябрь ойи лауреатига номзодлар номини эълон қилди.

Унга кўра, ўтган ойнинг энг яхши мураббийига номзодлар рўйхатидан Юрген Клопп («Ливерпуль»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Антонио Конте («Челси») ва Дэвид Мойеслар («Сандерленд») номзоди ўрин олган.

Энг яхши футболчи номига эса Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Златан Ибрагимович («Манчестер Юнайтед»), Диего Коста, Педро (иккаласи – «Челси»), Жордан Пикфорд («Сандерленд») ва Мэтт Филлипс («Вест Бромвич Альбион») каби футболчилар даъвогарлик қилишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!