АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши 10 та тўпурари маълум бўлди

Opta статистик портали Англия премьер-лигасининг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши тўпурарлари рейтингини тузиб чиқди.

Унга кўра "Манчестер Сити" клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро рейтингда биринчи ўринда қайд этилди. Аргентиналик футболчи 2010-2019 йиллар орасида АПЛда рақиблари дарвозасига 174 та гол уришга муваффақ бўлган.

Қуйида АПЛнинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши 10 та футболчиси билан танишиб олишингиз мумкин:

  1. Серхио Агуэро (174);
  2. Харри Кейн (136);
  3. Уэйн Руни (114);
  4. Ромелу Лукаку (113);
  5. Робин ван Перси (98);
  6. Жейми Варди (97);
  7. Эден Азар (85);
  8. Оливье Жиру (78);
  9. Рахим Стерлинг (77);
  10. Садио Мане (76).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!