АПЛнинг топ клуби фаолиятида ҳали гол урмаган футболчини сотиб олмоқчи

“Ливерпуль” ҳимоячиси Жо Гомес фаолиятини “Ньюкасл” клубида давом эттириши мумкин.

27 ёшли ҳимоячи ўтган ойнинг охирларида мерсисайтликларни тарк этмоқчи экани маълум бўлган эди. Инсайдер Саймон Жонс хабар беришича, “Ньюкасл” клуби вакиллари футболчини шу ёзда ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Лакин ҳали, ҳимоячи қайси клубда тўп тепиши ҳақида якуний қарорга келмаган.

Гомес 2015 йилдан бери “Ливерпуль” сафида ўйнайди. Футболчи барча турнирларда “қизиллар” учун 224 учрашувда 9 та ассист қайт этган. Лекин, у ҳеч қачон рақиб дарвозасига гол киритмаган.

“Трансфермаркт” портали инглиз ҳимоячисини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!