АПЛнинг уч гранди хорватиялик ҳимоячига кўз тикди

"Лейпциг" таркибида  тўп сураётган хорватиялик ҳимоячи Йошко Гвардиолга Англия премьер-лигасининг топ-клубларидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

"Futbol London" нашри хабарига кўра, футболчига "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва Лондоннинг "Челси" клублари даъвогарлик қилмоқда. Бу уч номзод ёзги трансфер ойнасида Гвардиолни қўлга киритиш учун курашади.

"Transfermarkt" портали 21 ёшли футболчини 75 миллион еврога баҳоламоқда. Хорватия терма жамоаси аъзосининг немис гранди билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Малъумот учун, Йошко жорий мавсум Бундеслигада 21 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!