АПЛнинг учта жамоаси Винисиусни ўз сафига қўшиб олмоқчи

CHERY AUTO

АПЛнинг учта клуби "Рома" ҳимоячиси Уэсли Винисиусни ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумотга кўра, 22 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Клублар Уэслининг ўйинларидан ҳайратда қолган. Римликлар ҳимоячини қўйиб юбориш ниятида эмас. Аммо жамоага янги футболчиларни жалб қилиш мақсадида трансферга рози бўлиши мумкин.

Винисиуснинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи жорий мавсум "Рома" сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритишга эришди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!