АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи маълум бўлди

АПЛ расмий сайти чемпионатнинг "январь ойидаги энг яхши бош мураббийи" номини эьлон қилди. Унга кўра, "Вулверхэмптон" бош мураббийи Бруно Лаге ушбу совринни қўлга киритди.

Мутахассис "бўрилар" мураббийлиги остида январь ойида 3 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Шунингдек, МЮнинг "Олд Траффорд"да 1980 йилдан бери илк марта таслим этилишига катта ҳисса қўшди.

Қайд этиш лозим, португалиялик мураббий ушбу совринни илк маротаба қўлга киритмоқда. У билан бир қаторда ушбу мукофот учун Хосеп Гвардиола, Юрген Клопп ва Дин Смит каби мутахассисларнинг исми келтирилганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!