АПЛнинг ёзги трансферлардаги энг қиммат харидлари эълон қилинди

Жорий ҳафта бошида Англияда ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилди. Sky Sports АПЛ клублари томонидан амалга оширилган энг қиммат трансферлар рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, “Байер”дан “Челси”га кўчиб ўтган Кай Хаверц ўтган ёзнинг энг қиммат хариди бўлди. “Аристократлар” германиялик футболчи учун “доришунослар”га нақд 83 млн евро тўлади.

Иккинчи ўринда эса, португалиялик ҳимоячи Рубен Диаш трансфери қайд этилди.  “Манчестер Сити” уни “Бенфика”дан 71 млн евро тўлаб сотиб олди.

Энг қиммат трансферлар учлигини Бен Чилуэлл якунлаб берди. У “Лестер”дан “Челси”га 54 млн еврога кўчиб ўтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)