АПОЭЛ мураббийи: Футболда доим ҳам кучлилар ғалаба қозонавермайди

Кипрнинг АПОЭЛ клуби бош мураббийи Гиоргис Донис кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турида “Боруссия” Дортмундга (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Матбуот анжуманига киришдан олдин мен ўз шогирдларимга бугун бизга омад кулиб боққанини айтдим. Футболда ҳар доим ҳам кучлилар ғалаба қозонавермайди. Бу фантастик натижа. Агар сен “Боруссия”дек жамоа билан икки бор дуч келсанг-у, ҳар иккаласида ҳам мағлубиятга учрамасанг, бу кўп нарсадан далолат беради.

Бизда ҳали Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишимиз учун имконият бор ва биз ушбу имкониятдан фойдаланишимиз керак”, - дейди Донис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!