Апрель ойининг энг яхшиси ким бўлади? (Фото)

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчисини аниқлаб келади.

Апрель ойида Суперлигада битта, Ўзбекистон кубогида эса 3 та баҳслар бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Апрел ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар:

Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Сўғдиёна") – 3 ўйин, 2 гол, 2 ассист.

Жоел Кожо ("Динамо") – 4 ўйин, 3 гол, 1 ассист.

Жаҳонгир Абдусаломов ("Сурхон") – 4 ўйин, 2 гол, 1 ассист.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!