АҚШ Эрон футболчиларига “бошқача” виза берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШ ҳукумати 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Эрон миллий терма жамоаси футболчиларига мамлакатга кириш визаларини тасдиқлади.

Журналист Ромен Молина маълумотига кўра, ушбу визалар махсус чеклов билан берилади. Яъни, эронлик футболчиларга АҚШ ҳудудида узоқ муддат қолишга рухсат этилмайди ва визалар вақтинчалик ҳисобланади.

Шу сабабли Эрон терма жамоаси мусобақа давомида Мексикадаги спорт  базасига жойлаштирилади ва АҚШдаги ўйинларга бориб-келиб ўйнайди.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Эрон терма жамоаси Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар АҚШда ўтказилади: иккитаси Инглвуд шаҳрида, биттаси эса Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!