АҚШ ҳокимияти Ироқ терма жамоаси фотографини "ЖЧ-2026"га киритмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ироқ миллий жамоаси делегацияси таркибидаги фотограф Талал Салах АҚШга жаҳон чемпионати учун кира олмади.

 Журналист Ромен Молина ижтимоий тармоқларда ёзишича, америкалик расмийлар Салахни тахминан 12 соат давомида сақлаб турган, шундан сўнг унга мамлакатга киришни рад этган.
 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ироқ миллий жамоасининг расмий саҳифасида янги хабарлар деярли чиқмаётганини қайд этмоқда. Бу ҳолат Талал Салах билан боғлиқ вазият таъсири бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 

Ироқ жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17 июнь куни Норвегияга қарши ўтказади. Миллий жамоа 1986 йилдан бери илк бор мундиалда иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!